Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Spark”даги сайр 10 йилдан 15 йилгача тушиши мумкин

Бухоро вилояти. Жорий йилинг 4 апрель куни соат 00:10ларда Бухоро шаҳрида яшовчи 20 ёшли Г.Т. ўзининг жиноий шериклари икки нафар вояга етмаган шахслар билан, ўзганинг транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган 44 ёшли Х.А.га тегишли бўлган савдо дўкони ичидан “Spark” русумли автомашинани бошқарув калитини яширин равишда олиб чиқиб, сўнгра мазкур савдо дўкони ташқарисида турган “Spark” русумли автомашинани ўзлари билан олиб чиққан калит ёрдамида очиб, автомашинани номаълум томонга бошқариб олиб қочиб кетганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида юқоридаги шахслар автомашинани Бухоро шаҳар Солиқ инспекцияси чорраҳаси ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, “Spark” русумли автомашина ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан транспорт воситасини олиб қочган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганликлари аниқланмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech