Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бузилган ўлчаш асбоби, оғир тан жароҳатлар етказилишга сабаб бўлди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 24 апрель куни соат 23:30 да 29 ёшли С.О., таниши 29 ёшли О.Д. дан олган ўлчов асбоби (метр) ни бузилган ҳолда қайтариб бергани сабабли, Бандихон тумани “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудида ўзаро жанжаллашиб қолиб, С.О ердаги тош билан О.Д., ни бошининг чап томон чакка соҳасига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳатлари етказган.

Натижада О.Д. тан жароҳатлари билан туман касалхонасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон  Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech