Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Шиша устида вужудга келган жанжал, одам ўлими билан якунланди

Навоий вилояти. Жорий йилнинг 20 февраль куни соат 23:00 ларда Навоий шаҳар “Ягодная” кўчасида яшовчи 57 ёшли С.Д., ўзи истиқомат қилаётган уйида, таниши 42 ёшли С.М. билан биргалашиб спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, ўзаро ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида бир-бирларининг таналарининг турли қисмларига қўли ва оёқлари билан уришиб тан жароҳати етказишган. Натижасида С.М. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.Д. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда С.Д.,нинг олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, жиноятнинг келиб чиқиш сабабини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech