Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Зангиотада эр-хотинга нисбатан “ўроқ” билан босқинчилик содир қилинди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 20 март куни соат 01:30 дан 02:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс юзига тиббий ниқоб тақиб, темирдан ясалган қўлбола ўроқ билан қуролланган ҳолда Зангиота тумани Боғзор МФЙ.,да яшовчи 31 ёшли Фарруҳ Х.,нинг яшаш хонадонига кириб, унинг ва турмуш ўртоғи 28 ёшли Шаҳноза Х.,нинг ухлаб ётганликларидан фойдаланиб, ўроқ билан бош қисмига уриб, уларнинг оёқ ва қўлларини боғлаб, хонадонда бўлган тилла-тақинчоқлар, турли русумдаги телефон аппаратлари, 1 000 000 сўм пул ҳамда Фарруҳ Х.,га тегишли нархи 6.700 АҚШ долларлик “SPARK” русумли автомашинасини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, жабрланувчиларга жами 83.250.000 сўмлик миқдорда моддий зарар етказиб, мазкур автоуловда ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, Юқоричирчиқ туман Ийк-ота маҳалласи ҳудудидан Фарруҳ Х.,га тегишли “SPARK” русумли автомашина давлат белгилари ечилган ҳолда топилиб, ушбу жиноятни 33 ёшли Лутфулла М., содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

 Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech