Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Сен олавер” ҳужжатларини кейин расмийлаштириб беравераман!

Тошкент вилояти. 2021 йил март ойларининг бошларида Янгийўл тумани А.Темур кўчасида яшовчи 39 ёшли Б.Ш. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Спутник кўчасида яшовчи 57 ёшли З.Б.нинг ишончига кириб, унга Янгийўл тумани Обод маҳалласида жойлашган ва ўзининг номида бўлган уйни 22.000 АҚШ долларига сотишини, ҳужжатларини эса келишилган пулларни тўлиқ олганидан сўнг расмийлаштириб беришини айтиб, ёлғон ваъдалар бериб, келишилган пулларни тўлиқ қўлга киритгандан кейин ушбу уйни З.Б.нинг номига расмийлаштириб бермай, берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Т. Эльбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech