Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс короновирусга чалинганлиги аниқланди

Самарқанд. 2020 йилнинг 10 июль куни соат 12:30 да ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирида 38 ёшли У.Д. 0,59 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланиб, тадбирда ишлатилган 250.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Д., га тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жаранида У.Д. «Covid-19» касаллиги билан хасталанганлиги аниқланиб, зудлик билан унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига алмаштирилган, У.Д. карантинга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech