Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сандиқ бузилди...

Сирдарё вилояти. 2021 йил 09 май кунидан 11 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ховос тумани Фидокорлар кўчасида яшовчи 43 ёшли Д. Изолатнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони меҳмонхонасида турган сандиқ қулфини бузиш йўли билан очиб, сандиқ ичида бўлган жами 3.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 19 ёшли Х. Санжар ва С. Ёрқинбеклар содир этканликлар аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган жами 3.100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б”,“г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.              

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech