Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда она фарзанди билан товламачилик қилишаётган вақтида қўлга олинишди

Самарқанд вилояти. 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарида, 43 ёшли А.Д. ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзинининг 16 ёшли қизи А.С. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 29 ёшли Б.Г. билан учрашиб, уларда унга тегишли бўлган, Б.Г. томонидан сир сақланиши хоҳлаган видеотасвирлар мавжуд эканлигини айтишиб, видеоёзувларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ушбу маълумотларни ошкор қилмаслиглари эвазига 2000 АҚШ доллар пул талаб қилиб келиётганликлари аниқланган.

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 18:30ларда Самарқанд шаҳри ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Г.дан товламачилик йўли билан талаб қилинган 2000 АҚШ долларидан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида А.С. қўлга олиниб, ундан 650 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Д. ҳамда А.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига иштирок этишга жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, мазкур жиноятни содир этган шахс суд томонидан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech