Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Такси ҳайдовчиси йўловчига босқинчилик содир этди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 15 март куни соат 19:00 ларда “Nexia-2” русумли автомашина ҳайдовчиси бўлган номаълум шахс Зангиота тумани Хонобод МФЙ.,дан 19 ёшли Замира А.,ни “Бек-барака” савдо мажмуасига 30 000 сўм эвазига олиб бориб қўйиш мақсадида мижоз сифатида олиб, сўнг уни Зангиота тумани Ўртаовул МФЙ., ҳудудидаги кимсасиз жойга олиб бориб қўлидаги пичоқчани тираб, қўрқитиб, “LG” русумли телефон аппарати, бир жуфт тилла зираги,  150.000 сўм пул маблағларини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 34 ёшли Джамшид Х., содир этганлиги, қурол сифатида фойдаланган пичоқча тирноқ олиш учун мўлжалланган “кусачкаэканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Джамшид Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech