Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган шахс томонидан содир этилган жиноят фош қилинди.

Самарқанд. 2020 йил 28 январь куни 36 ёшли Н.Р. Каттақўрғон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 01 январь кунидан 28 январь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс унинг “Дамариқ” маҳалласида жойлашган уйига ғайриқонуний равишда кириб,умумий миқдори 18.200.000 сўмлик ҳар хил турдаги қимматбаҳо буюмларини яришин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланган ва ундан айрим қимматбаҳо буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Вояга етмаган Р.К. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech