Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Оҳак ишлаб чиқариш шаҳобчасидан содир этилган жиноят очилди

Навоий. 2020 йил 02 май кунидан 03 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Кармана тумани, “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 41 ёшли О.Ш., га тегишли бўлган “оҳак ва гипс ишлаб чиқариш шаҳобчаси” га девордан ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами 17.500.000 сўмлик турли хил ускуналар ва қурилиш молларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 64 ёшли М.А., содир этганлиги аниқланиб, талон-торож қилинган бойликларни бир қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech