Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Яна бир қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситасини сотилишига чек қўйилди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 13 март куни соат 18:00 да Қарши шаҳри ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор-тадбир ўтказилганида, фуқаро 50 ёшли Д.Р., Қарши шаҳар “Бўстон” маҳалласи ҳудудида ноқонуний равишда вазни 1,48 граммни ташкил қилган “кўкнор похоли” гиёҳвандлик воситасини 70.000 сўмга сотаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган ва ушбу ҳолат тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилган.             

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 1-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech