Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жабрланувчининг салбий ҳаракатлари ўзига нисбатан тан жароҳати етказилишига сабаб бўлди

Сурхондарё. 2020 йилнинг 11 май куни соат 21:30 да Денов тумани “Қоракўз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички кўчасида,  19 ёшли Ў.О., танишлари Ғ.О. ва А.А., лар билан бирга кетаётган вақтида кўчада тасодифан учратиб қолган маҳалладоши 23 ёшли Ф.М., ёшлигидан бўйни қийшиқ бўлиб жуссаси кичкина ҳолатда улғайгани учун, уни мазах қилиб, устидан кулиб, сўкиб ҳақоратлаб, юзига шапалоқлаб уриб, ёқасидан ушлаб, ерга йиқитиб, судраган вақтида, уни танишлари Ғ.О ва А.А., лар ажратиб олишганидан сўнг ҳам Ў.О., яна Ф.М., ни сўкиб ҳақорат қилиб, уни икки қўли билан елкасидан маҳкам қисиб ушлаб, ерга йиқитиб уриб тепмоқчи бўлганида, Ф.М., Ў.О., га кучи етмаслигини билиб, уни уриб қаттиқ жароҳат етказишидан қўрқиб, ўзини ҳимоя қилиш учун ёнида бўлган канцелария пичоғи билан Ў.О., нинг орқа чап томон кўкрак қафасига уч маротаба тан жароҳати етказган.

Натижада, Ў.О., тан жароҳатлари билан тиббий муасассасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 107-моддаси (Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech