Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тоғли ҳудудда эҳтиётсизлик билан қор чанғи учиш фожиа билан якунланди.

Тошкент вилояти. 2020 йил 05 январь куни тахминан соат 11:00 ларда 17 ёшли Б.Е. Бўстонлиқ тумани “Чимён” тоғ-чанғи дам олиш оромгоҳида “YAMAHA VK540B” русумли қор-чанғи транспортини бошқариб кетаётганида, тепаликдаги қияликдан ҳаво тўлдирилган матрасда тушиб келаётган 22 ёшли М.М., 23 ёшли А.А. ва 20 ёшли А.А.ларни босиб кетган.

Оқибатда 3 нафар жабрланганлар турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Сиздан республикамизнинг тоғли ҳудудларида дам олиш вақтида эҳтиёткор бўлишингизни ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech