Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибати

Қашқадарё. 2020 йилнинг 09 июль куни соат 23:30 да Чироқчи тумани “Уйшун" қишлоқ марказида спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда бўлган 28 ёшли З.Ғ., ўзи каби маст ҳолатда юрган 31 ёшли Х.Б. билан келишмовчилик натижасида гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаб, ўзаро жанжаллашишлари оқибатмда З.Ғ. ерда ётган бетон тош бўлаги билан Х.Б., нинг бош соҳасига уриб, “оғир” тан жароҳати етказган.

Натижада Х.Б. туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "е" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, З.Ғ. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech