Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳақорат қилишнинг оқибати.

Андижон. 2020 йил 05 февраль куни тахминан соат 20:30 ларда Олтинкўл туманидаги дўкон эгаси 36 ёшли Д.П., ўзининг дўконига харидор сифатида кирган маст ҳолдаги 29 ёшли Х.Т., уни ҳақорат қилиб, шахсиятига теккан вақтида Х.Т.,ни бир мушт билан уриб тан жароҳати етказган.

Фуқаро Х.Т., олган жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т., “оғир” тан жароҳатлари олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Д.П.,га нисбатан айблов эълон қилиниб, тегишли эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech