Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўлим билан якунланган пичоқбозлик.

Наманган вилояти. 2020 йилнинг 07 март куни соат 15:00 да муқаддам судланган, 52 ёшли И.М., Ўзбекистон кўчасида жойлашган ҳиёбонда таниши 50 ёшли Б.Н., билан ўзаро жанжаллашиб жанжал давомида, ёнида олиб юрган пичоқ билан Б.Н.нинг чап сон қисмига уриб жароҳат етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада, жароҳатланган Б.Н. кўп қон йўқотиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида И.М. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (ўлимга сабаб бўлган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.М. гумонланувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Респкбликаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech