Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик воситасини сотиш орқали бойлик орттиришни кўзлаган шахсга суд ҳукми эълон қилинди.

2019 йил 15 июль куни тахминан соат 20:30 ларда, Сирдарё вилоят ва Оқолтин туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 201 грамм марихуанна гиёҳванд воситасини сотиш учун кетаётган фуқаро Фурқат И.ни жиноят устида қўлга олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Фурқат И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (Кўп миқдорда гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

2019 йил 22 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди томонидан фуқаро Фурқат И. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб  топилиб, унга 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech