Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тилла буюм ўғрилари ушланди.

Наманган. 2019 йил 06 октябрь куни Чуст туманида яшовчи фуқаро 35 ёшли М.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни тахминан соат 08:30 дан 17:00 гача бўлган вақтда, номаълум шахслар унинг уйига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий баҳоси 6.800.000 сўм миқдоридаги тилла буюмларини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги маълум қилиб, ушбу шахсларни аниқлаб уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи аёллар 43 ёшли Х.Ю., 33 ёшли С.С., 29 ёшли Ф.К., 27-ёшли Г.У. ва 21 ёшли М.Ю.лар содир этганлиги аниқланиб, етказилган моддий зарар тергов жараёнида қопланган.

Фуқаролар Х.Ю. ва М.Ю.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил бириктириб уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик), Г.У., С.С. ва Ф.К.ларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан айблов эълон қилинган ва барчасига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech