Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғирланган пулларнинг бир қисми терговда қопланди.

Фарғона. 2020 йилнинг 23 август кунидан 24 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қўқон шаҳрида жойлашган МЧЖ ҳудудида бўлган бинони кириш эшигини калит танлаш йўли билан очиб, хонадаги темир сейфдан жами қиймати 122.530.000 сўм ва 8.660 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни яширин равишда қўлга киритиб, номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Олиб борилган дастлабки тергов давомида мазкур жиноятни 27 ёшли А.Р., содир этганлиги аниқланиб, талон-торож қилинган пулларнинг бир қисми яъни 115.000.000 сўм ва 8.310 АҚШ доллар миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки тергов давомида А.Р., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech