Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашина олиб қочувчилар, ЙТҲга учрашди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 12 март куни соат 00:00 да, 19 ёшли Б.У.жиноий шериклари, 17 ёшли Д.П., 16 ёшли А.А. ва 15 ёшли А.Р. лар билан олдиндан жиноий тил бирктириб, Ангрен шаҳрида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасига келиб, қоровул 47 ёшли Х.И. га қараб туриш учун қолдириб кетилган, 50 ёшли Х.Ш., га тегишли “Nexia” русумли автомашинанинг калитини қоровуулдан яширин равишда ўғирлаб автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган, аммо Ангрен
шаҳар Бирлик кўчасида Б.У. бошқарувни йўқотиб йўл чеккасида жойлашган деворга олиб бориб урган. Тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, автомашина олиб қочувчилар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech