Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Беш юз минг сўмлик телефон учун эндиликда 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишлари мумкин

Тошкент шаҳри. 2021 йил 07 февраль куни соат 21:30 ларда номаълум шахслар Чилонзор туманида жойлашган “Ғофур Ғулом” боғининг олдида йўлакда кетаётган 20 ёшли Муҳаммади М.,ни пичоқ билан қўрқитиб, унга тегишли нархи 500 000 сўмлик “Samsung S5” русумли уяли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятидан келиб, Сирғали туманида ижарада турувчи 23 ёшли Жаҳонгир А., ва 26 ёшли Бобомурод Д.,лар содир этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,Б” бандлари (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech