Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Оғуни сотиш илинжида бўлган шахс эндиликда нафси учун қонун олдида жавоб беради

Қашқадарё вилояти. Вилоят ИИБ ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 2022 йил 28 март куни соат 19:00 ларда Қарши шаҳри, “Отчопар” МФЙда яшовчи 47 ёшли У.Н. маҳаллада жойлашган хусусий шифохона олдида 5 дона “СПИЧКИ” ёзувли гугурт қутиларга солинган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ва майдаланган ўсимлик моддаларини харидорга 2.990.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра 5 дона гугурт қутилардаги яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ва майдаланган ўсимлик моддалари таркибида тетрогидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги, унинг соф оғирлиги 22,3 граммни ташкил этиши кўрсатилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Н.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу фуқаро процессуал тартибида ушланган.

Дастлабки тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech