Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Онангиз пицца бериб юборди”...

Қорақалпоғистон  Республикаси. 2021 йилнинг 08 март куни тунги соат 03:30 ларда номаълум шахслар Нукус шаҳар 22-кичик туманида яшовчи 40 ёшли Манар К., нинг яшаш хонадонида вояга етмаган 11 ёшли Қундуз К., ва 7 ёшли Алибек К., лар уйда ёлғиз ўтирганликларидан фойдаланиб, уларга “онангиз пицца бериб юборди” деб хонадон эшигини очтириб, уларнинг қаршиликлари қарамасдан ушбу хонадонга ғайриқонуний равишда кириб жами 25 000 000 сўмлик тилла-тақинчоқларни талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни содир қилган Самарқанд вилоятидан Нукус шаҳрига ишлаш мақсадида келган фуқаролар 25 ёшли Шоҳижаҳон Ш., 22 ёшли Ойбек Б., 24 ёшли Шохрух А.,лар содир этганликлари аниқланган.      

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Шохижаҳон Ш., Ойбек Б., ва Шохурх А.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «Б» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти        

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech