Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўта хавфли рецидивист яна бир маротаба судланувчи курсисига ўтиради

 

Нукус шаҳри. 2020 йил 11 ноябрь куни соат 13:30 ларда бир неча маротаба судланган ва ўта хавфли рецидивист деб топилган 40 ёшли Караматдин М., спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда олдин ижарада яшаб кетган Нукус шаҳри “Ой овул” посёлкасида яшовчи таниши Улбосын П., нинг уйига бориб, уй эгасига “нимага олдин мени ароқхўрсан, турмуш ўртоғимни ҳам ёмон сўзлар билан ҳақорат қилдинг” деб уй ичида Улбосын П., билан ўз-оро жанжаллашиб, жанжал давомида Улбосын П.,нинг юз қисмига мушти билан бир неча маротаба қасддан уриб, уйида турган ўқлов ёрдамида танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб тан жароҳатлари етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, бош миянинг енгил даражадаги эзилиши ва бошқа бир неча суяклари синиш каби “оғир” даражадаги тан жароҳатлар аниқланган.

Бундан ташқари тергов жараёнида аниқланишича Караматдин М. 2020 йил 08 ноябрь куни соат 15:00 ларда Нукус шаҳри “Қизил қум” МФЙ ҳудудидаги савдо комплексининг зинаси тагида турган фуқаро 61 ёшли Валерий С.нинг бир дона бозор баҳоси 2 млн сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги аён бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Караматдин М., га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди (ўғрилик)  ва 104-моддаси 3-қисми “в” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech