Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Диққат фирибгарлар! Ишонувчанлик баъзида панд бериши мумкин

Тошкент шаҳри. 2019 йил 23 ноябрь куни 33 ёшли Бухоро вилоятида яшовчи Рахматжон Р., Мирзо Улуғбек тумани Х.Олимжон кўчасида жойлашган 45 ёшли Мухиба А., га тегишли хонадонни  60.000 АҚШ долларга сотиб олишни ваъда қилиб, нотариал идора орқали ушбу хонадонни ўзининг номига расмийлаштириб олиб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингизга тегишли буюмларни турли хил баҳона билан эгаллаш илинжида бўлган фирибгарнинг тўрига тушиб қолмаслик ўзингизни қўлингизда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech