Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Яна ўт олдиргичда қолдирилган калит автомашинани олиб қочилишига сабаб бўлди

Андижон. 2020 йилнинг 03 август кунига ўтар кечаси соат 03:30 ларда, вояга етмаган 17 ёшли И.Ў., Андижон шаҳри, Фурқат кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шаҳобчасида оғзаки келишув асосида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келгани ҳолда, мазкур шаҳобча рахбари бўлган фуқаро С.Б.,га тегишли оқ рангли “Spark” русумли автомашинани қулфланмаган ва калити ўт олдиргичда қолдирганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинани олиб қочиб, шу куни соат 13:30 ларда, Андижон тумани, Келажак авлод кўчасида бошқариб кетаётиб, юк машинасининг орқасига бориб урилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан вояга етмаган 17 ёшли И.Ў.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида вояга етмаган И.Ў., процессуал тартибда ушланган ва гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech