Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўта хавфли рецидивист яна бир бор жиноят содир этди.

Жиззах. 2019 йил 24 декабр куни Зафаробод туманида яшовчи 50 ёшли Ш.Ў. туман ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг ўғли вояга етмаган 2002 йилда туғилган Р.Н. Дўстлик кўчасидаги уйларнинг олдида кетаётганида номаълум шахс уни ушлаб олиб, қўрқитиб, уриб тан жароҳати етказиб, бир дона баҳоси 900.000 сўмлик “Самсунг” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини, ушбу шахсни аниқлаб унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни суд томонидан ўта хавфли ресидивист деб топилган 41 ёшли С.Б. содир этганлиги аниқланиб, ундан “Самсунг” русумли телефон аппарати тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 4-қисми “б” банди (ўта хавфли ресидивист томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича жабрланувчи вояга етмаган Р.Н. 3 нафар шахслар орасидан айнан С.Б.ни таниб олган ва С.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech