Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Қорасув”даги хонадонда каннабис етиштираётган фуқаро аниқланди

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 23 март куни соат 10:45ларда Юқоричирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши ўтказилган тезкор-тадбирда Юқоричирчиқ тумани “Қорасув” маҳалласида яшовчи 51 ёшли Ойбек М., нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган вақтда, хонадон томорқасида парвариш қилиб келинаётган “наша” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш бўлган 32 туп ўсимлик ҳамда молхона биноси шифти орасида қора рангли полимер пакетида қуруқ холдаги ўсимлик тўпгуллари, барглари борлиги аниқланиб холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд кимёвий экспертиза хулосасида Ойбек М., нинг хонадони томорқасидан олинган 32 туп ўсимлик “каннабис” ўсимлиги ҳамда қора рангли полимер пакетдаги қуруқ ҳолдаги вазни 8.12 грамм ўсимлик “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ойбек М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (Тақиқланган экинларни, яъни каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш) ва 276-моддаси 1-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва сақлаш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

капитан Э.А.Ахмадалиев

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech