Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олишди-ю қочишди

Тошкент вилояти. 2022 йил 31 март куни соат 01:30 ларда тўрт нафар вояга етмаган шахслар ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, Оҳангарон тумани Унгут маҳалласи ҳудудида жойлашган озиқ-овқат дўкони, ёнида 40 ёшли Э.И.,га тегишли бўлган баҳоси 2.484.000 сўмлик “Redmi 7A” русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиш учун сўраб, олиб телефон аппарати билан ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида жиноятчи шахслар ушланиб, улардан талончилик йўли билан кўлга киритилган “Redmi 7A” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech