Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Олиб қочилган автоулов “ариқ”да топилди

Қорақалпоғистон Республикаси. 2022 йил 2 май куни соат 03:00 да номаълум шахс Нукус шаҳри «П.Сейтов» кўчасида жойлашган уйнинг олд томонида бўла туриб, шу уйда яшовчи 37 ёшли У.А.га тегишли бўлган «Cobalt» русумли транспорт воситасининг эшиги қулфланмасдан очиқ қолганидан фойдаланиб, транспорт воситасини олиб қочганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу автомашинани Нукус шаҳри «К.Сайпов» кўчасида яшовчи 19 ёшли А.А. олиб қочилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, А.А. олиб қочилган транспорт воситасини Нукус шаҳри «А.Досназаров» кўчасида бўйлаб бошқариб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги ариққа тушиб кетган. Ҳодиса жойига етиб келган ички ишлар ходимлари А.А.ни қўлга олиб, «Cobalt» русумли автомашинани ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Т. Эльбеков

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech