Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик воситасини ғайриқонуний сақлаш ва етиштириш аниқланди.

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 29 февраль куни Бўстонлиқ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Россия Федерацияси фуқароси 52 ёшли Г.О., “Чорбоғ” қўрғонида жойлашган дала ҳовлисида 42,14 грамм “марихуана” гиёҳванд воситасини сақлаб келаётганлиги, бундан ташқари гул тувакларида 51 туб гиёҳванд ўсимликларини етиштириб парваришлаб келаётганлиги аниқланган. Тадбир давомида аниқланган гиёҳвандлик воситалари ва ўсимликлар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва Г.О., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech