Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўғирлик фош қилинди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 18 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳудудида жойлашган контейнер ичида сақланаётган умумий нархи 79.316.666 сўмлик ускуналарини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ 1-сонли ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. 

Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни комбинат қўриқлаш хизмати ходимлари 38 ёшли Х.Н., 28 ёшли А.Э., А,А., Ш.О., лар, сувоқчи 31 ёшли Н.Н. ва 39 ёшли Д.А.,лар томонидан содир этилганлиги аниқланган. Талон-торож қилинган ускуналарнинг катта қисми ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Жиноят иши бўйича Н.Н., А.А. ва О.Ш. лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган, Э.А. ва Н.Х. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech