Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кореяга ишга кетиш учун Қўқон бозорида пул берган фуқароларнинг умиди пучга чиқди

Қашқадарё вилояти. 2017 йилнинг сентябрь ойидан 2018 йилнинг апрель ойигача бўлган вақт оралиғида, фуқаро 54 ёшли Асқар Ю., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Қарши шаҳар Эски бозор савдо мажмуасида танишлари Шохрух Д., ва Фаррух К.,ларга “Жанубий Корея давлатига ишга жўнатаман” деб уларни ишончига кириб жами 9.500 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан, турли баҳоналар қилиб, олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Асқар Ю.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда ҳалол инсон сифатида Сизга таниш бўлмаган инсонларнинг қўлларига ўзингизни хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарларни тўрига тушмаслик ўзингизни қўлингизда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech