Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

"Мусофир” ниқоби остидаги босқинчилар

Тошкент вилояти. 2023 йил 31 январь куни соат 20-30 ларда 3 нафар номаълум шахслар олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида Чирчиқ шаҳар 3-кичик ноҳияда жойлашган деҳқон бозори ёнидаги спиртли ичимликлар дўконида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган 49 ёшли Т.А.нинг олдига келишиб, ўзларини гўёки мусофир сифатида таништириб, егулик учун бирор-бир нарса беришини илтимос қилишган. Т.А. уларни ўзининг яшаш хонадонига олиб бориб, улар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришган вақтида 2 нафар номаълум шахслар хонадондаги ёғочдан бўлган жавон устида турган металл болға билан унга ҳужум қилиб, қимматли нарсалари ва пулларини беришини талаб қилиб, Т.А.ни ўлдириш билан қўрқитиб, унинг орқа бел соҳасига қўлида бўлган металл болға билан бир маротаба зарба бериб, кейин юз қисми ва танасининг турли жойларига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, тан жароҳати етказишиб, хонадондан 8.310.000 сўмлик маиший техника ва 2.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни босқинчилик йўли билан қўлга киритишиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли С.М., А.А. ва 22 ёшли Х.А.лар содир қилганликлари аниқланиб, улардан жабрланувчига тегишли бўлган “Samsung” русумли телевизор ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.М., А.А. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а,б,в” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech