Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жабрланувчига етказилган моддий зарар тергов йўли билан қопланди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 14 июль куни соат 21:30 да 32 ёшли Г.Б., Муборак туман «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.А., нинг уйидаги сандиқдан жами 12 турдаги умумий баҳоси 20.780.000 сўмлик тилла-тақинчоқлари ва 1.350 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Г.Б.,дан 12 дона тилла тақинчоқлар ҳамда 1.150 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва Г.Б., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech