Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тўйга кетаётган автомашина ЙТҲга учради натижада 2 киши вафот эди

Бухоро. 2020 йилнинг 04 сентябрь куни соат 07:00 да  29 ёшли К.А., ўз бошқарувида бўлган “Тayota” русумли автомашинани “Хоразм-Бухоро” А-380 йўли бўйлаб бошқариб, мазкур йўлнинг Ромитан тумани ҳудудидан ўтган 324-километрига етганида тўсатдан автомашинаси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томон қисмига чиқиб кетиши натижасида автомашина ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси К.А. ва 33 ёшли йўловчи С.М. ҳодиса жойида вафот этган, салонда бўлган иккинчи йўловчи 36 ёшли Ш.Р., оғир тан жароҳати олиб, тиббиёт муассасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов департаменти вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Шу билан бирга фуқароларимиздан йўлларда ҳаракатланиш жараёнида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз, зеро бир сонияли эътиборсизлик ёки қоидабузарлик инсон ҳаётига зомин бўлиши мумкинлигини унатмайлик!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech