Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мармар конига ниқоб тақиб кирган босқинчи

Навоий вилояти. Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 23:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, юзига қора рангли ниқоб (маска) кийган ҳолда, Томди тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган қўшма корхонасининг мармар кони қоровулхонасига бостириб кириб, шу ерда корхона қоровули 55 ёшли Р.У.га ҳужум қилиб, унинг юз қисмига уриб, қўлларини арқон билан боғлаб, корхона омборхонаси қулфини бузиш йўли билан очиб, умумий қиймати 4.000.000 сўмлик 35 миллиметр диаметрли, узунлиги 50 метр бўлган мис кабелларини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни Янги Зарафшон МФЙда яшовчи, туманда жойлашган ўрта мактабларнинг бирида қоровул бўлиб ишловчи 30 ёшли К.А. юзига ниқоб кийган ҳолда давлат рақам белгиси бўлмаган “Урал” русумли мотоциклида корхонанинг ҳудудига келиб, мазкур жиноятни содир қилганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech