Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Босқинчилик содир этган шахслар аниқланиб, ушланди

Самарқанд. 2019 йилнинг 12 ноябрь соат 01:20 да Самарқанд тумани Бадал маҳалласида яшовчи 64 ёшли М.Б. (аёл) хонадонида бегона шахсларни юрганлигини сезиб қолиб, ҳовли қисмига чиққан вақтида икки нафар номаълум шахслар бошига ниқоб, қўлларига қўлқоп кийган ҳолатда унга ташланиб, ундан тилла тақинчоқларини қаердалигини сўраб, унинг танасини турли жойларига бир неча маротаба уриб, йиқилиб қолган вақтида яшаш хонасига кириб, хонада бўлган 4.000.000 сўм пулларини ҳамда 2 дона «Nokia» русумли телефон аппаратларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноят Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Б.А. ва 28 ёшли Ш.А., лар томонидан содир қилганликлари аниқланиб, улардан бир дона “Nokia Х-2” русумли телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Б.А. ва Ш.А., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech