Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қўчқор ўғрилари аниқланиб ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 28 июндан 15 июль кунига қадар бўлган вақт мобайнида 45 ёшли З.М. 28 ёшли А.Б. билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзи ёлланма ишчи сифатида ишлаётган 38 ёшли Н.Т.,нинг Бўстонлиқ тумани Хондойлиқ қишлоғида жойлашган фермер хўжалигига қарашли яйлов ер майдонидан, эркин ҳолатда ўтлаб юрган жами баҳоси 91.500.000 сўмлик 61 бош қўчқорларини ва нархи 750.000 сўм бўлган 5 қоп емларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида,  З.М. ва А.Б., лар мазкур жиноятни содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўғирланган 61 бош қўчорлар ашёвий далил тариқасида олинган. 

Жиноят иши юзасидан З.М. ва А.Б., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech