Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вояга етмаган шахсни тунаганлар ушланди

Тошкент. 2020 йилнинг 17 июль куни соат 20:30 да вояга етмаган 16 ёшли С.А., М.Улуғбек туманидаги уйига бориш учун Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидан «Lacetti » русумли автомашинада кетаётганида, Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи машинани тўхтатиб, орқа ўриндиқда ўтирган С.А., нинг олдида бўлган нархи 5.000.000 сўмлик “Iphone Х” русумли уяли телефон аппарати ва 1.500.000 сўмлик “Airpods 2” номли наушнигини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб машинадан тушириб қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасига кўра, мазкур жиноятни 31 ёшли М.Т. ва Э.Т, лар содир этганликлари аниқланиб, М.Т., дан “Iphone Х” русумли уяли телефон аппарати ва “Airpods 2” номли наушниклар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Яшнобод туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Т. ва Э.Т., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech