Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Lacetti”да бувисини кўриб келишни истаган набира

Тошкент вилояти. Жорий йилнинг 05 февраль куни соат 17:00да Чирчиқ шаҳар Нуроний кўчасида вақтинча истиқомат қилиб келган 45 ёшли М.Ж., 102 рақамига қўнғироқ қилиб, 4 февраль куни соат тахминан 21:00 да ўзига тегишли “Lacetti” русумли автомашинасини ювиш учун Чирчиқ шаҳар А.Навоий кўчасида жойлашган “Автомойка” транспорт воситаларини ювиш шаҳобчаси ишчиси 17 ёшли Э.Ш.,га ишониб топшириб, эртаси куни соат 08:00 ларда олиб кетишини айтиб кетганлигини, бироқ эртаси куни келганида автомашина жойида йўқлиги маълум қилиб, автомашинасини топишда амалий ёрдам сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида, Э.Ш. транспорт воситасини эгаси эртаси куни олиб кетишини билгач, аввалига шаҳобча ишчиларига уни ювдириб, сўнгра соат 23:00 ларда ушбу автомашинада бувисини кўриш учун Чирчиқ шаҳар 10 кичик ноҳиясига бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, бетон устунга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Ш.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Э.Ш. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech