Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кутилмаган танишувнинг кутилмаган оқибати

Самарқанд вилояти. 2023 йил 10 май куни 38 ёшли И.А. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 02:30 ларда Самарқанд шаҳар Темир йўл вокзали ҳудудида номаълум аёл билан танишиб, у билан Самарқанд шаҳар Тараққиёт кўчасида жойлашган уйларнинг бирига бориб, ушбу хонадонда бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мастлик оқибатида ўртада келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида, аёл ошхона пичоғи билан унинг қорин соҳасига бир маротаба қасддан уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, ушбу аёлга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, ушбу жиноятни Каттақўрғон туманида яшовчи 42 ёшли К.С. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech