Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сейфдан содир этилган ўғирлик фош қилинди, ўғрилар аниқланди.  

2020 йил 14 январдан 15 январга ўтар кечаси номаълум шахслар Деҳқонобод тумани Пахтачи маҳалласида яшовчи 60 ёшли И.Н.нинг уйига дераза ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ичида 1.120 АҚШ доллари ва 57.500.000 сўм миқдорида нақд пуллари ҳамда уйининг кадастр ҳужжатлари бўлган темир сейфни яширин равишда қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари жараёнида, 26 ёшли К.Ф. ва 24 ёшли Н.Т. лар содир этганлиги аниқланиб, улардан ўғирланган пулларнинг бир қисми ва темир сейф ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

К.Ф. ва Н.Т.лар  гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган, К.Ф. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech