Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Янгибозорда ўғрилик...

Тошкент вилояти. 2021 йилнинг 21 февраль кунидан 22 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар  Юқоричирчиқ тумани Янгибозор деҳқон бозори ҳудудида жойлашган маиший хизмат ва аксессуарлар савдо дўконининг кириш эшигининг қулфини бузиш йўли орқали кириб, у ерда бўлган 32 ёшли Шерали Б.,га тегишли жами 59 080 000 сўмлик аксессуар буюмларни ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари жараёнида, ушбу жиноятни 11-синф ўқувчиси 18 ёшли Иброҳим М., ва вояга етмаган 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Оғабек У.,лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланиб, бир нечта аксессуар буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Иброҳим М., ва Оғабек У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech