Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Яна ўт олдиргичда қолдирилган калит автомашинани олиб қочилишига сабаб бўлди

Андижон вилояти. 2022 йил 08 январь куни соат 21:40 ларда Хонобод шаҳар Озодлик кўчасида яшовчи 27 ёшли Х.З., Андижон вилояти 102-рақамига қўнғироқ қилиб, унга тегишли бўлган «MATIZ» русумли автомашинасини Хонобод шаҳар Юксалиш МФЙ марказидаги йўл четидан номаълум шахс томонидан олиб қочилганлиги ҳақида хабар бериб, автомашинани топишда ҳамда транспорт воситасини олиб қочган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов тезкор ишлари натижасида, бир оз вақт ўтмасдан олиб қочилган «MATIZ» русумли автомашина Бунёдкор МФЙ Буюк Замин кўчасида хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб ушланган. Қонунбузарнинг шахсига ойдинлик киритилганда, ушбу шахс Хонобод шаҳар Юксалиш МФЙ яшовчи 34 ёшли А.У. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 08 январь куни спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, автомашинани очиқлигидан ва калити ўт олдиргичда қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, олиб қочиб кетганлиги билдирган.

Ҳурматли фуқаролар !

Моддий бойликларингизга бефарқ бўлманг, автомашинангизни қулфланганлигига ишонч ҳосил қилинг ва калитни ўт олдириш жойида қолдирманг. Акс ҳолда арзимаган эътиборсизлик ҳам юқоридаги каби салбий ҳолатлар рўй беришига сабабчи бўлиши мумкин.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech