Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ҳиссиётлар ўз йўлига

Жиззах вилояти. Жорий йилнинг 19 март куни Жиззах шаҳрида яшовчи 23 ёшли И.Н.(аёл) шаҳар ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи собиқ йигити, 23 ёшли А.Ж. жорий йилнинг март ойининг ўрталарида унинг сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб, яқин қариндошларига кўрсатишини рўкач қилиб, ушбу маълумотларни ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, маълумотларни ошкор қилмаслик эвазига ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, А.Ж. аризачидан сир сақланиши лозим бўлган видеотасвирларини интернет ижтимоий тармоғига ошкор қилмаслиги учун сўралган 400 АҚШ доллари пулларини олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech