Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ишга қабул қилинмади

Тошкент шаҳар. Жорий йилнинг 06 июнь куни соат 14:06 ларда номаълум шахс Шайхонтоҳур тумани “Шайхонтоҳур” маҳалласида жойлашган Мактабгача таълим муассисининг бирига гўёки иш қидириб келганлиги баҳонасида кириб, сўнгра эса ушбу Мактабгача таълим муассисининг мудира лавозимида ишловчи 42 ёшли К.Н.ни хизмат хонасига кириб, қўлида бўлган пичоқ билан ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, К.Н.нинг қўлида бўлган баҳоси 3.150.000 сўмлик бир дона аёллар узуги ва қулоғида бўлган умумий баҳоси 3.600.000 сўмлик бир жуфт зиракларини талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан номаълум шахсга нисбатан қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида, мазкур жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган 63 ёшли Н.Ш. содир этганлиги аниқланган. Тергов ҳаракатлари давомида у босқинчилик йўли билан қўлга киритган тақинчоқларни Юнусобод туманида жойлашган Олой бозорига бориб 2.125.000 сўм пулга сотган тилла тақинчоқлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда Н.Ш. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Муаллиф: Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ

катта терговчиси подполковник Д.Абдурахманова

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech