Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

“Mir Cinema” олдида безорилик содир қилинди  

Тошкент шаҳри. Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан вояга етмаган 17 ёшли Абдулазиз Ж.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик, яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 04 апрель куни соат 19:00 ларда Абдулазиз Ж., Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган  жамоат жойи ҳисобланган “Mir Cinema” дўкони олдида бўла туриб, шу ерда бўлган вояга етмаган 17 ёшли Султонхўжа А., билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан баданининг турли жойларига уриб тан жароҳат етказган.

ТТА-2 килиник шифохонасининг тиббий маълумотида Султонхўжа А.,да “қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган” жароҳатлари кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech