Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хонадон эгасини уйқусини бузган икки талончи эндиликда қонун олдида жавоб беради

Сирдарё вилояти. 2022 йил 21 апрель куни Сайхунобод тумани Марғилон кўчасида яшовчи 43 ёшли Х.А. тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 20 апрель кунидан 21 апрель кунига ўтар кўчаси соат 00:30 ларда яшаш хонадонида дам олаётган вақтда, икки нафар номаълум шахслар уйининг дераза ойнасини ва унга ўрнатилган панжарасини оёқлари билан тепиб синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда бостириб кириб, юзига муштлари билан уриб, унга тегишли нархи 500.000 сўмлик “SAMSUNG J1” русумли телефон аппаратини олиб қочиб чиқиб кетганлигини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни ва етказилган моддий зарар қопланишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлари натижасида мазкур жиноят Сайхунобод туманида яшовчи 17 ёшли вояга етмаган М.С. ва 20 ёшли Ф.Б.лар томонидан содир этилганлиги ҳамда талончилик йўли билан қўлга киритилган телефон аппарати ўзга шахсга сотиб юборилганлиги аниқланиб, телефон аппаратини сотиб олган шахсдан жабрланувчига тегишли бўлган телефон аппарати далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган М.С. ва Ф.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 3-қисми “б” банди (уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан талончиликка қўл урганликлари аниқланмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech